Сурхондарёда аёл кундошини “самосуд” қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида аёл кундошини самосуд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.

Кеча, 17 июль куни соат 08:00 ларда Б.Эъзоза ўзининг фарзанди вояга етмаган О.Маржона ҳамда қариндоши Шўрчи тумани Ҳайрабод маҳалласида яшовчи фуқаро А.Дилноза билан бирга Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтган автомобиль йўли четки қисмидаги пиёдалар йўлакчасида С.Албинани учратиб қолган. 

Б.Эъзоза у билан илгаридан бўлиб келган низоли вазияти бўйича ўзаро жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини қасддан бузаётганлигини англаган ҳолда жиноий шериги А.Дилноза билан биргаликда фуқаро С.Албинани қасддан уриб дўппослаб, ўзи билан биргаликда олиб келган қайчи билан С.Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.Албинанинг олган тан жароҳати “Енгил тан жароҳатлар” эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Эъзоза ва А.Дилнозага нисбатан 2021 йил 3 июль кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё самосуд

Баҳолаганлар

4169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг