Сурхондарёда автомобиль каналга тушиб, ёниб кетди. Ҳодисада бир оила қурбон бўлди

3-саҳифа 9951
image

Жорий 18 октябрьь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида автомобиль каналга тушиб кетиши натижасида 4 киши, жумладан 2 нафар бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса соат 23:00да Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433 километрида юз берган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли транспорт воситасини “Самарқанд-Термиз” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И., унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А. ҳамда вояга етмаган фарзандлари 2016 йилда туғилган С.Ў. ва 2017 йилда туғилган С.И. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19 октябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 320
Рейтинг: 3
t
×