Сурхондарёда автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони ёниб кетди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

“Бугун, 22 январь куни соат 06:00да Жарқўрғон тумани, “Янгиобод” маҳалласида жойлашган якка тадбиркор Т.Р. нинг автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо дўкони ёниб кетган. Дўконнинг 65 кв.м шифт қисми ва ичидаги маҳсулотлари ёниб зарарланган”, дейилади хабарда. 

Хабарда айтилишича, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 06:07 воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни соат 07:40 да ўчирган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

“Ёнғиндан савдо дўконнинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда”, қўшимча қилинади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Андижон туманидаги чойхоналардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сурхондарё дўкон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг