Сурхондарёда аҳолига кўмир тарқатиш чоғида тартибсизлик келиб чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида аҳолига кўмир тарқатиш чоғида тартибсизлик келиб чиққани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ушбу вазият жорий йилнинг 8 октябрь куни “Бошработ” маҳалласида жойлашган кўмир омборида содир бўлган. Аҳолига куз-қиш мавсуми учун тарқатиш мақсадида 278 тонна кўмир келтирилган. Давлат томонидан арзон нархларда тарқатилаётган кўмир ҳақидаги эълонлар эса тумандаги маҳалла Telegram гуруҳларига юборилган.

Шундан сўнг, омборга тўпланган фуқаролардан айримлари белгиланган графикка риоя қилмай кўмир олишга уринган ва тартибсизлик келиб чиққан.

Ҳолат Ички ишлар органлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари ёрдамида бартараф этилгани ва аввалига туманнинг олис, тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолига кўмир тарқатилишига эътибор қаратилгани таъкидланган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳсулот фуқароларга маҳаллалар кесимида графикка асосан тартибни сақлаган ҳолда берилиши кўзда тутилган.

“Шу билан бирга, аҳолини куз-қиш мавсумида зарур ёқилғи билан таъминлаш мақсадида 2025–2026 йилларда туманга жами 3 036 тонна кўмир келтириш режалаштирилган. Ҳозирда 1 325 тонна кўмир аҳолига етказиб бўлинган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган “Верона” номли компьютер ўйинлар клубида танишлари билан бир гуруҳ бўлиб, жанжал уюштирган Отабек Валломов исмли шахс  6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё кўмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг