Сурхондарёда 8 киши тўсилиб қолган довон йўлида қолиб кетди (фото)

Жамият

image

Кузатилган ноқулай об-ҳаво сабабли Сурхондарё вилоятидаги довон йўлида 8 киши ва 3 та автомашина ҳаракатсиз қолиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, жорий йил 7 июль куни соат 14:20 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тоғли ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши сабабли сел оқимлари келиши ҳодисаси кузатилган. Оқибатда туманнинг Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобиль йўлига катта харсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолган. Мазкур ҳудудда 3 та енгил UAZ русумли автомобиль ва 8 нафар фуқаро ҳаракатсиз қолиб кетган.

Зудлик билан ҳодиса жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа масъул ходимлар махсус техникалар ёрдамида довон автомобиль йўли катта харсанг тош ва лойқалардан тозалаган. Автомобиль қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё довон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг