Сурхондарёда 5 нафар онасиз боланинг отаси ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа 8111
image

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йилнинг 10 август куни соат 00:15 ларда М-41 халқаро автомобиль йўлининг “Аждарсой” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 1539-километрида юз берган. Маст ҳолда Nexia-3 ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишида кетаётган эркакни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этган. Маълум қилинишича, ЙТҲ қурбони 5 нафар фарзанднинг ёлғиз қаровчиси бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 424
Рейтинг: 3
Теглар
t
×