Сурхондарёда 25 ёшли йигит 3-синф ўқувчисини зўрлади

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 25 ёшли йигит 3-синфда ўқийдиган болани зўрлади. Бу ҳақда "Спутник" хабар берди. 

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг июнь ойида содир бўлган. 25 ёшли йигит Шўрчи туманида яшовчи қишлоқдоши 11 ёшли болани мактаб ҳожатхонасига олиб бориб, зўрлаган. Бола ҳодисадан сўнг уйига йиғлаб борган ва унинг ануси қонаб ётган бўлган. Бола дарҳол шифохонага олиб борилган. Лекин у ерда олиб қолинмаган. Кейинчалик бола ўтира олмайдиган бўлиб қолган ва бир оёғи оқсаб, умуртқа қисми оғрийдиган бўлиб қолган. 

Манбада, воқеага ўқувчининг онаси ва у билан бир қишлоқда яшовчи эркак ўртасидаги маиший жанжал сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Воқеа содир бўлишидан бир ой аввал 25 ёшли йигитнинг қариндоши боланинг онаси билан жанжаллашган ва ўшанда эркак аёлга шарманда қилиб, юзини ерга қаратиб қўйиш билан дағдаға қилган. Аёл ёлғиз ҳолда боласини тарбиялаб келган. 

Ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра йигит 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Она ушбу қарордан норози эканини, йигит қамоқдан эрта чиқиб келса уларга яна зуғум қилиши мумкинлигидан ҳавотирда эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё зўрлаш

Баҳолаганлар

6288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг