Сурхондарёда 13 тонна чигит ўғирланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 12 929 килограмм чигит ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 45 ёшли Х.А. Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи номига алоқа хати орқали йўллаган мурожаатида жорий йилнинг апрель ойи бошларида ва 1 май кунидан 2 май кунига ўтар кечаси унга тегишли Қумқўрғон туманида жойлашган МЧЖ омборхонасида сақланаётган, ҳосил учун тарқатилишидан қолган жами 12 929 килограмм дориланган чигит маҳсулотлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаролар — 29 ёшли М.Ш., 33 ёшли Т.О., Х.А. ва 27 ёшли Х.У.лар содир этганлари аниқланиб, ҳужжатсиз пахта чигитини ажратиш цехи, 67 килограмм пахта маҳсулоти ва жами 624 килограмм дориланган чигит маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 2-қисми “в”, “г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг