Сурхондарё ва Жиззахдан сўнг, Андижонда ҳам “Жиҳодчилар” қўлга олинди
Жамият
−
12 Июнь 2020
16646Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан террористик деб топилиб, мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган “Жиҳодчилар” экстремистик оқими фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Республика ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бугун, 12 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушбу гуруҳнинг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Избоскан ва Асака туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш манзилларида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракати ўтказилди. Гуруҳ аъзоларининг айримларининг телефон аппаратлари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни электрон ҳолда сақланган. Аниқланишиача, мазкур маълумотларни тарқатиш орқали оддий фуқароларнинг онгини ёт ғоялар билан бузиб келган.
“Дастлабки тергов - текширув натижаларига кўра, гуруҳ аъзоларининг айримлари аввал меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлаб юриши давомида экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушган ва оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Бошқалари эса интернет орқали «Жиҳодчилар» оқимининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни кўриши натижасида ўзлари ёт ғоялар таъсирига тушган ва кейинчалик бошқаларни ҳам шу йўлга даъват қилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида “Жиҳодчилар” экстремистик оқими фаолият олиб бораётгани маълум бўлди. Жорий йилнинг 8 июнь куни вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ушбу оқимнинг бир гуруҳ аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ҳам "Жиҳодчилар" экстремистик оқимининг аъзолари қўлга олинди.
LiveБарчаси