Сурхонда ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини автомобилида судради

Жамият

image

Сурхондарёда ИИБ ЙҲХБ ходимининг қонуний талабини бажармай, уни автомобилида судраган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Кеча, 28 октябрь куни саот 15:00 ларда 1984 йилда туғилган фуқаро Ў.И. Сурхондарё  вилояти, Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраган. Натижада ЙҲХБ ходими тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан ЖК 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ЙҲХБ

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг