“Сурхон” ЎзПФЛ огоҳлантириши бўйича баёнот билан чиқди
Спорт
−
27 Март 2023
4430Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) “Сурхон” футбол клуби ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига мавжуд қарздорлик юзасидан ўзининг сўнгги хавотирини билдирди. Унга кўра, “Сурхон” футбол клубига тегишли қарздорлик 29 март санасига қадар тўлаб берилмаса, клуб жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатида нечинчи ўринни қўлга киритишидан қатъий назар келгуси мавсумни Про лигада бошлаши кўзда тутилган.
Клуб ўз расмий саҳифасида ЎзПФЛнинг огоҳлантиришига муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги “ПФК Сурхон” маъсулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улуши “FC-Surkhan” маъсулияти чекланган жамиятига сотиш тўгрисида”ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги зиммасига ўтган даврдаги фаолияти юзасидан аудит ўтказган.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган ва “Сурхон” ФКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилган. Жорий йил давомида клуб қарзларининг катта қисмини ёпиш бўйича ишлар амалга оширилган.
“Сурхон” Профессионал футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очиш ва мамлакатнинг олий дивизионида ўйнаш учун барча асосларга эга. Айни пайтда “Сурхон” раҳбарияти клубнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ҳамда Термиздаги стадионни реконструкция қилишни ўз зиммаларига олди. Янги раҳбариятнинг мақсади – Термиздаги стадионни реконструкция қилиш, Термиз шаҳрида футбол академияси, шунингдек, қароргоҳни қуриш. Сурхондарё вилоятида ёшлар футболини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Сурхон” ПФК асосий жамоасига тарбияланувчиларни фаол жалб этиш”, дейилади клуб баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь