Суриядан 19 нафар бола Россияга қайтарилди

Олам

image

Уч ёшдан 15 ёшгача бўлган 19 нафар бола Суриядан Россияга қайтиб келди. Яқин келажакда улар Доғистон, Бошқирдистон, шунингдек Саратов ва Кемерово вилоятларидаги қариндошларига юборилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Россия бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Анна Кузнецовага асосланиб хабар берди.

“Бугун тушдан кейин Москва яқинидаги Чкаловский аэропортига Россия Мудофаа вазирлигининг самолёти келиб қўнди, унинг бортида уч ёшдан 15 ёшгача бўлган 19 нафар бола бўлган”, дейди у.

Кузнетцованинг сўзларига кўра, улар расмийлар томонидан вақтинча назорат қилинмайдиган Ал-Хол ва Рож қочқинлар лагерларидан олиб чиқилган.

Унинг аниқлик киритишича, келгандан сўнг дарҳол барча болалар тиббий кўрикдан ўтказилган. Керакли карантин муддати ўтганидан кейин улар қариндошларига топширилади. Кузнецованинг қўшимча қилишича, яна 96 нафар болани қочқинлар лагеридан қайтариш учун ҳужжатлар тайёр.

Кузнецова ўзининг Facebook саҳифасида бу рейс рус болалар билан амалга ошириладиган бу йилги сўнгги рейс эканини эълон қилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида худди шу қочқинлар лагерларидан 15 нафар бола Суриядан Россияга қайтиб келганди. Сурия ва Ироқда вояга этмаган русларни топиш ва қайтариш бўйича ишлар 2017 йилнинг ёзида бошланган. Шу вақт ичида 182 нафар бола Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар зонасидан чиқарилган. Улар ота-оналари илгари ИД (Россияда тақиқланган террористик ташкилот) сафига қўшилгани сабабли у ерда бўлган. Кузнецованинг хабар беришича, Россиядан жами 350 га яқин бола олиб кетилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made