Суриядаги уруш саноатга қанча зарар етказгани ҳисобланди
Олам
−
12 Ноябрь 2021
5420Уруш бошланганидан бери Сурия давлат ва хусусий сектор саноатига етказилган зарар 23,5 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Сурия Саноат вазири Зиёд Саббағ РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.
“Хусусий ва давлат секторига етказилган зарар 2019 йил охирида 23,5 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилди”, деган Саббағ.
Вазирнинг сўзларига кўра, асосан нефть саноатининг ишлаб чиқариш объектлари вайрон бўлган.
“Аммо бундан ташқари, стратегик аҳамиятга эга бўлган ва фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган озиқ-овқат ва дори-дармон ишлаб чиқаришга йўналтирилган саноат объектларини йўқ қилиш бўйича мақсадли ҳаракатлар амалга оширилди”, дея қўшимча қилган у.
Саббағ биринчи навбатда, хусусий ва давлат фабрикалари террорчилар томонидан деярли бутунлай вайрон қилинган ва талон-торож қилинган Ҳалаб вилоятида тўқимачилик саноатига жиддий зарар етказилганини қайд этган.
Маълумот ўрнида, Сурияда қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15