Сурияда зилзила қурбонлари 2500 га яқинлашди
Олам
−
08 Февраль 2023
3435Сурия шимолидаги вилоятларда юз берган зилзилада ҳалок бўлганлар сони 2500 кишига етди ва 3894 киши яраланди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Суриянинг САНА давлат ахборот агентлиги хабар беришича, ҳукумат назоратидаги Алеппо, Латакия, Хама, Идлиб ва Тартус вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлган.
“Бу рақамлар сезиларли даражада ошиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича собиқ координатори Ян Эгеланн Суриядаги сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, ҳеч қандай ҳолатда Суриядаги сиёсий можаро томонларига пул ўтказмасликни маслаҳат берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди.
Ҳозирга қадар келиб тушган маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони Туркияда 6234 нафарга етган. Шунингдек, 37 минг 11 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси