Сурияда президентликка сайланиш учун неча киши ариза топширгани маълум бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурия Халқ Кенгашига президентлик сайловларига номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун 51 та ариза келиб тушди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.  

"Халқ кенгаши раҳбари номзод Ҳасан Рабия Рувайлининг президентликка номзод бўлиш бўйича аризасини Олий Конституциявий суддан ўтказилишини эълон қилди. Бу президентлик сайловларида иштирок этиш учун топширилган 51-ариза", дейилган нашрда. 

Маълумот ўрнида, 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда 24 та ариза рўйхатдан ўтказилган, улардан учта номзод, шу жумладан амалдаги давлат раҳбари Башар Асад сайловларда қатнашган. 

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги президентлик сайловлари 26 май куни бўлиб ўтиши белгиланган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия сайлов

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг