Сурияда аёл президентликка даъвогар бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Суриядаги президентлик сайловларида аёл номзод сифатида рўйхатга олинди. Бу ҳақда Сурия парламенти раиси Ҳаммуд Саббағ маълум қилган. 

"Associated Press" хабарига кўра, Дамашқнинг 50 ёшли фуқароси Фатен Али Наҳар мустақил равишда президентлик сайловларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилган. У ҳақида тафсилотлар маълум эмас.  

Ундан ташқари яна икки киши давлат раҳбари лавозими учун курашда иштирок этишини эълон қилган. 

Улардан бири 2014 йилги Президент сайловларида қатнашган, аммо Сурияни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган Башар Асадга ютқазган. 

Асаднинг ўзи сайловларда иштирок этиш учун ҳали ариза бермаган, аммо тез орада бериши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги президентлик сайловлари 26 май куни бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг