Сурия ҳукумати Ҳалаб аэропортини ёпди
Олам
−
30 Ноябрь
1980Сурия армияси Ҳалаб шаҳрига ва ундан ташқарига олиб борадиган асосий йўлларни тўсиб қўйди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Сурия ҳукумати Ҳалаб аэропортини ва шаҳарга олиб борадиган барча йўлларни ёпди. Бунинг сабаби Сурия Президенти Башар Асадга қарши исёнчилар Ҳалаб марказига етиб борганликлари”, дейди ҳарбий манбалар.
Таъкидланишича, фақат ҳарбийларгина назорат пунктлари орқали ўтишлари мумкин. Шунингдек, ҳукумат қўшинларига жангарилар кирган шаҳарнинг асосий туманларидан эҳтиёткорлик билан чиқиб кетишни буюрган.
Қайд этилишича, жангарилар саккиз йил ичида биринчи марта Ҳалаб шаҳрига қайтиб келган. 2016 йил охиридан бери Сурия армияси Россия кўмаги билан шаҳарни озод қилиб келмоқда. Шундан буён шаҳар илк бор ҳужумга учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) радикал гуруҳи жангарилари ва уларнинг иттифоқчилари Сурия армияси билан олиб борилган шиддатли жангларда мамлакат шимоли-ғарбидаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб, Ҳалаб шаҳрига яқинлашгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу юришлар давомида 55 киши ҳалок бўлган. Шимол ва шимоли-ғарбда Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида 50 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳарча ҲТШ ва иттифоқдош гуруҳлар назорати остига ўтган. Шунингдек, Ҳалаб шарқидаги Найраб авиабазасига ҳам ҳужум қилинган.
Муҳаммад Ҳодиев