Сурия мухолифати Идлибда стратегик муҳим қишлоқни эгаллади

World

image

Башар Асад режими кучлари билан шиддатли жангдан сўнг, Сурия мухолифат қўшинлари Идлиб вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Нейраб қишлоғини назорат остига олди. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни "Anadolu" агентлиги маълум қилди.

Қишлоқ Суриянинг энг йирик шаҳарларини боғлайдиган М4 ва М5 магистрал йўлларида жойлашган Серакиб округи билан чегарадош ҳисобланади. 

Нейрабни эгаллаш бўйича операция 24 февраль куни тушдан кейин бошланган. Кечки соатларгача давом этган тўқнашувларда, расмий Дамашқ режимининг бўлинмалари кўплаб йўқотишларга дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Туркия қўллаётган Сурия мухолифати ва Сурия ҳукумати ўртасида уруш ҳаракати кетмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

74

Rating

3

Rate this article

Share with your friends