Сурия қўшинларини Идлибдан бутунлай чиқариб юборилади – Эрдўған
Олам
−
26 Февраль 2020
4254Туркия армияси Сурия ҳукумат қўшинларини Идлиб вилоятидан февраль ойи охирига қадар қувиб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида бугун, 26 февраль куни Туркия Республикаси Президент Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“Адолат ва тараққиёт” партияси қонунчиларига қилган мурожаатида Эрдўған Суриянинг шимоли-ғарбида ҳаво кенглигидан фойдаланиш муаммоси яқин келажакда ҳал қилинишига умид билдирди. Идлиб ҳаво кенглигини Россия назорат қилмоқда. Шунингдек, Россия Туркия қўллаб-қувватлаётган мухолиф кучларини бомбардимон қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳозирда Идлибда уруш ҳаракатлари кетмоқда. Бу можарода Туркия қўллаб-қувватлаётган Сурия мухолифати ва Россия қўллаётган Сурия ҳукумати иштирок этмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, мухолифат кучлари стратегик муҳим бўлган Нейраб қишлоғини эгаллади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь