Сурия армияси чегараолди ҳудудининг катта қисмини назоратга олди
Олам
−
24 Январь 2020
5183Сурия ҳукумат армияси Туркия ва Ироқ чегарасидаги катта ҳудуд назоратини ўз қўлига олди. Бу ҳақда Россия ТИВ вазири Сергей Лавров маълум қилган.
“Террорчилар томонидан эгалланган ерлар, ҳудудлар қисқариб бормоқда. Назоратга олинган ҳудудларда вазият яхшиланмоқда. Ва, албатта, Идлиб ва мамлакатнинг шимоли-шарқидаги ҳудудларни террорчилардан тозалаш ишлари давом этмоқда”, деб таъкидлаб ўтган у БМТ махсус элчиси Гейр Педерсен билан суҳбатда.
Аввалроқ, Гейр Педерсен 24 октабрь куни Москвага ташриф буюриши ва Сурия масаласида Сергей Лавров ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Педерсеннинг расмий вакили Женнифер Фентоннинг маълум қилишича, махсус элчи кейинги ҳафта Дамашқда бўлади, сўнгра БМТ Хавфсизлик Кенгаши брифингида иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Суриядаги қуролли можаролар 2011 йилдан буён давом этмоқда. 2017 йилнинг охирида ИШИД террорчилик ташкилоти устидан ғалаба қилингани эълон қилинган эди. Айни пайтда мамлакатнинг айрим туманларида ҳамон қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.
Сарвар Анвар ўғли