Сурхондарёда савдо мажмуаси ёниб кетди
Жамият
−
14 Февраль 2019
9345Кеча, 13 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалласи, Ўзбекистон кўчасида жойлашган 2 қавтли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Мажмуа “Маржона” МЧЖга қарашли бўлиб, ёнғин оқибатида 70 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғиндан мажмуанинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.