Бугун суперлига 1-тур учрашувидан ўрин олган “Сурхор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда пойтахтликлар рақибларини сафарда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Қизиқарли кечган ўйинда, Нурулло Тўхтасинов, Ҳумоюн Муртазоев ва Фаррух Икромов “Сурхон” жамоаси дарвозасини бир маротабадан ишғол қилдилар. Азиз Ибрагимов “Бунёдкор” жамоаси дарвозаси томон белгиланган пенальтини бехато амалга оширди. Шу тариқа учрашувда ҳисоб ўзгармади ва “Бунёдкор” чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди.