Суперлига: бугун Қўқонда водий дербиси бўлади
Спорт
−
01 Август 2021
3242Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тур учрашувлари давом эттирилади.
“Қўқон-1912” Яйпанда Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилса, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси Бекободда “Металлург” меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув ҳам соат 20:00 да бошланади.
Суперлига турнир жадвалида “Қўқон-1912” 15 очко билан 9, “Навбаҳор” 14 очко билан 10, “Металлург” 16 очко билан 8 ва “Қизилқум” эса 20 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Кеча, 31 июль куни учта ўйин бўлиб ўтди. Тошкент дербисида турнир пешқадами “Пахтакор” жамоаси “Бунёдкор” билан баҳс олиб борди ва Драган Чераннинг голи эвазига ғалаба қозонди. “Сўғдиёна” ва ОКМК жамоалари ўртасидаги марказий ўйинда ҳисоб очилмади.
Фарғона водийсининг бошқа жамоалари “Андижон” ҳамда “Турон” 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувда яйпанликлар Суннат Абдуллажоновнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсалар, иккинчи тайм бошида андижонликлар футболчиси Павел Забелин мувозанатни тиклади.
LiveБарчаси