Суперкомпьютер Франция – Испания учрашуви фаворитини аниқлади
Спорт
−
19:22 2230 1 дақиқа
Нуфузли “Opta” суперкомпьютери Франция ва Испания ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финал учрашуви бўйича ўз прогнозини тақдим этди. Бу ҳақда портал расмий саҳифасида хабар берилди.
25 мингта симуляция натижаларига кўра, Франция терма жамоаси учрашув фаворити сифатида баҳоланган. Ҳисоб-китобларга кўра, французлар асосий вақтда 43,9 фоиз ҳолатда ғалаба қозонади.
Испаниянинг 90 дақиқа ичида ғалаба қозониш эҳтимоли 29,0 фоиз деб баҳоланган. Қолган 27,1 фоиз ҳолатда эса ўйин дуранг билан якунланиб, қўшимча вақтгача чўзилиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Opta” ҳисоб-китобларига кўра, Франция Жаҳон чемпионлиги учун ҳам асосий даъвогар ҳисобланади. Дидье Дешам шогирдларининг бош совринни қўлга киритиш эҳтимоли 34,6 фоизга тенг. Амалдаги Европа чемпиони Испаниянинг чемпионлик имконияти эса 23,8 фоиз деб баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Испания ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финал баҳси бугун, 14 июль куни АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги “Даллас” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.
Live
Барчаси