Сўнгги соатларда 30 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 нафарга кўпайиб, 3939 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

Айни пайтда мамлакатда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг