Сўнгги икки кун ичида бизга ҳужум қилишди – Синан Ўған

Олам

image

Туркиянинг "Аждодлар” сиёсий альянси номзоди Синан Ўған сайловда президентлик учун номзодлардан бири Муҳаррем Инже турли тазйиқлар билан сайловлардан четлаштирилгани ва сўнгги икки кун ичида уларга ҳужумлар қилинганини маълум қилди.  Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган. 

“Сайловнинг иккинчи босқичга ўтиш эҳтимоли юқорилигини кўрамиз. Турк миллатчилари ва Отатуркчилар бу сайловнинг калитидир. Муҳаррем Инже турли тазйиқлар билан сайловлардан четлаштирилгач, сўнгги икки кун ичида бизга ҳужум қилган, ноҳақ айблаб, ҳийла қилишга уринганлар бу сиёсий манзарадан кўп сабоқ олиши керак! Ҳар бир натижа халқимиз учун яхши бўлади!”  деган у Twitter'ида. 

Ҳозирча овозлар сони бўйича энг олдинда кетаётган Ражаб Тойиб Эрдўған эса сайловлар ижобий ва демократик муҳитда ўтгани ва натижаларни эълон қилишда шошилмасликни сўраб чиқди. 

“Овозларни санаш давом этаётган бир пайтда, натижаларни шошқалоқлик билан эълон қилишга уриниш халқ иродасини тортиб олиш демакдир”,  деди у. 

Маълумот учун, сайлов натижаларига кўра, Синан Ўған тарафдорлари кўп эмас. Очилган қутиларнинг 85,89 фоиз овозларида у фақатгина 5,31 фоизгина овоз тўплай олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳужум Синан Ўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг