Сунъий интеллект инсониятга таҳдид солмоқда
Технология
−
14 Март
12583Сунъий интеллект одамзоднинг йўқ бўлиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Gladstone AI томонидан тайёрланган сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича ҳисоботда сўз боради.
Қайд этилишича, 2022 йил ноябрь ойида бошланган тадқиқотда ҳукумат амалдорлари, экспертлар ва OpenAI, Google DeepMind, Anthropic ва Meta каби етакчи сунъий интеллект лабораториялари ходимлари билан 200 дан ортиқ тажрибалар ўтказилган. Тадқиқот сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича хавотирларни очиб берган.
“AI хавфсизлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” деб номланган ҳисобот 247 саҳифадан иборат бўлиб, 250 000 АҚШ доллари қийматга эга.
У сунъий онг бўйича хатарларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан, сунъий интеллект бўйича Федерал агентликни ташкил этиш, кучли сунъий интеллект моделлари тафсилотларини оммага ошкор қилишни тақиқлаш, сунъий интеллект чиплари ишлаб чиқариш устидан назоратни кучайтириш ва сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича тадқиқотларни молиялаштириш каби ечимларни таклиф қилади.
“Энг ёмони сунъий интеллект инсониятга йўқ бўлиб кетиш даражасида хавф туғдириши мумкин. Унинг ҳозирги ривожланиши миллий хавфсизликка шошилинч ва ортиб бораётган таҳдидларни келтириб чиқаради. Илғор сунъий интеллект ва умумий сунъий онгнинг ривожланиши, худди ўз вақтида ядро қуролининг пайдо бўлиши каби глобал хавфсизликни беқарорлаштириш потенциалига эга”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, тадқиқотчилар сунъий интеллект билан боғлиқ миллий хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш учун АҚШ ҳукумати томонидан тезкор ва қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси