Сўх ва Ункар-Тоо масаласи: Мирзиёев ва Жапаров аслида нимага келишиб олганди?

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги анклав ҳудуди Сўх тумани учун йўлак берилиши тўғрисидаги маълумот нотўғри. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров айтиб ўтди, деб ёзмоқда “24.kg” нашри.

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари натижасига изоҳ берган. Унга кўра, икки Республика раҳбарлари барча чегара масалаларини яқин уч ой ичида ҳал қилишга келишиб олган.

Садир Жапаровнинг таъкидлашича, томонлар ушбу мавзу бўйича жиддий келишмовчиликка эга эмас ва 24-25 март кунлари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиев зарур ҳужжатларни имзолаш учун Ўзбекистонга келади.

Шунингдек, Жапаров сўнгги кунларда жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинаётган Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклави атрофидаги вазиятга ўз муносабатини билдирган.

“Биз Сўхга авиақатновни очишимизни айтдик, шунингдек, назорат пунктларини ҳам қайта очишни режалаштирганмиз. Аммо интернетда мухолифатчилар ва эгри фикрга эга одамлар Сўхга йўлак ва сув берилиши ҳамда йўл очилиши тўғрисидаги фикрларни ёйишни бошлади. Бу нотўғри маълумот. Ункур-Тоо масаласига келсак, Шавкат Мирзиёев у ҳудудга даъво қилмасликларини айтди”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев, Боткенда маҳаллий аҳоли билан учрашув пайтида Ўзбекистоннинг Сўх анклави коридорга эга бўлмаслигини ўз навбатида, расмий Тошкент Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган баҳсли Ункур-Тоога даъво қилмаслигини айтди. 

Аввалроқ Садир Жапаровнинг Матбуот котиби Галина Байтерек Қирғизистон томони Республика ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва авиақатновни очишга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Аммо кейинчалик ушбу маълумотлар тузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх Ункар-Тоо

Баҳолаганлар

1303

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг