Биз Сўхга йўлак бермаймиз. Ёлғонларга ишонманг – Қирғизистон МХДҚ

Олам

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди Сўх тумани учун Фарғонага йўлак очиб берилмайди. Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари музокараларда бу масалани гаплашмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Боткенда маҳаллий аҳоли билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

У ташвиқотларга берилмаслик ва ишончсиз ахборотларга ишонмасликка чақирди.

“Биз йўлак бермаганмиз, бермаймиз ҳам. Президент Садир Жапаров бу ҳақда гапирмаган. Анклав аҳолиси эркинроқ ҳаракатланиши учун биз назорат пунктини очишга келишиб олдик. Биз анклав чегарасини белгилаш ва демаркация ўтказиш ниятидамиз. Ёлғонларга қулоқ солманг. Чегара юзасидан расмий маълумотларни биз (МХДҚ – таҳр.) беришимиз мумкин. Агар биз айтсак, бу бошқа гап”, деган Камчибек Ташиев.

Таъкидлаш жоизки, чегара очилиб, йўлак берилиши ҳақидаги дастлабки хабарларни Президент Садир Жапаровнинг Матбуот котиби Галина Байтерек тарқатди. Кейинроқ пресс-релиз сайтдан ўчирилиб, янгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан музокаралар ўтказгач, икки давлат чегара масаласи яқин 3 ой ичида ҳал этилишини маълум қилганди. Давлат раҳбари халқ кутаётган масалалар яқин орада ечилишини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Сўх

Баҳолаганлар

3019

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг