Сўқоққа кучли сел келди (видео)
Жамият
−
15 Апрель
24449Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видеохабар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.
Ҳодиса оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сув йўлига кучли ёғингарчилик оқибатида оқиб келган сув сиғмай, мазкур ҳудуддаги автомобил йўлининг қатнов қисмига тошиб чиққан.
Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилган ва ўрганиш натижасида ҳеч қандай талафотлар юзага келмаганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь