“Судлар тўғрисида”ги қонунга алоҳида модда киритилди
Жамият
−
11 Март 2020
5502“Судлар тўғрисида”ги Қонунга судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга оид алоҳида модда киритилди. Унга кўра, судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олиб, муҳокама натижасидан манфаатдор шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.
Бу ҳақда жорий йилнинг 10 март куни Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунида сўз боради.
Қонунга мувофиқ, суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилган.
Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодекс даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилиши мумкинлигига оид норма билан тўлдирилди.
“Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15