Судланганлар мактаб директори бўлолмаслиги мумкин
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2022
5770Эндиликда муқаддам судланган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида келтирилган.
Мазкур қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жорий йилнинг 8 ноябрь куни жойлаштирилган бўлиб, муҳокама 23 ноябргача давом этади.
Лойиҳага кўра, умумий ўрта таълим мактабларида муқаддам судланганлардан ташқари, қуйида келтириладиганлар ҳам раҳбарлик лавозимига тайинланишига чеклов қўйилади:
• суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
• психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
• умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
• қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
• жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур”га кўра, жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг халқ таълими тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланишини чеклаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш белгиланганди.
Самандар Ҳаққиев
LiveБарчаси