Судланганлар мактаб директори бўлолмаслиги мумкин

Interesting

−

image

Эндиликда муқаддам судланган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида келтирилган.

Мазкур қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жорий йилнинг 8 ноябрь куни жойлаштирилган бўлиб, муҳокама 23 ноябргача давом этади.

Лойиҳага кўра, умумий ўрта таълим мактабларида муқаддам судланганлардан ташқари, қуйида келтириладиганлар ҳам раҳбарлик лавозимига тайинланишига чеклов қўйилади:

•  суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

•  психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;

•  умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;

•  қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;

•  жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур”га кўра, жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг халқ таълими тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланишини чеклаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш белгиланганди.

Самандар Ҳаққиев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

81

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends