Судланган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди
3-саҳифа
−
24 Август
4322Россия Давлат думаси судланган барча муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда Давлат думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг ўринбосари Сардана Авксентьева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Менинг фикримча, судланган барча муҳожирлар, шу жумладан, судланганлиги олиб ташланганлар ҳам яшаш рухсатномаларидан маҳрум қилинмасдан чиқариб юборилиши керак”, дейди у.
Авксентьеванинг тушунтиришича, Россиянинг амалдаги қонунчилиги хорижликларга судланганлик муддати тугагандан кейин Россияга киришга рухсат беради. Шу билан бирга, уй-жой кодексини “ибодат уйлари”ни яратиш бўйича қайта кўриб чиқиш кераклиги айтилди, хусусан, одамлар квартира ичида ва бошқа исталган жойда ҳеч қандай рухсатсиз диний ҳужра ташкил қилинишига рухсат берилади. Бу мавзу жорий йилнинг бошида кўтарилган, аммо таклиф кўриб чиқилмаган.
Авксентьевага кўра, келгуси ҳафтада шундай ташаббус Давлат думасига тақдим этилади. Ҳозирда шу бўйича парламент сўрови тайёрланмоқда.
Маълумот учун, бу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга кеча, 23 август куни Волгоград вилоятидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида интизомий комиссия йиғилишида маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олгани сабаб бўлган.
LiveБарчаси