Саудияда бир кунда 81 киши қатл этилди
Олам
−
12 Март 2022
52162Саудия Арабистонида бугун, 12 март куни 81 киши, жумладан, етти нафар Яман фуқароси хавфсизлик кучларига ҳужум қилгани ва террорчилик ячейкаси ташкил этгани учун қатл этилди. Бу ҳақда Подшоҳлик Ички ишлар вазирлиги Twitter’да маълум қилди.
“81 нафар шахсга нисбатан ўлим жазосига ҳукм қилиш тўғрисидаги қарорлар Апелляция ва Олий суд томонидан ўз кучида қолдирилди, ҳукм ижроси тўғрисидаги қарор чиқарилганидан сўнг, шанба куни ижро этилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Саудия ИИВ маълумотларига кўра, ўлим жазосига ҳукм қилинганлар орасида етти нафар яманлик, шунингдек, Саудия Арабистонининг шарқий қисмида яшовчи, Ал-Сауд оиласи ҳукмронлигига қарши бўлган шиа жамиятининг кўплаб ёшлари ҳам бор.
“Улар хавфсизлик кучлари ходимларига қарши ҳужумлар уюштирганлик ва амалга оширганлик, шунингдек, хориждан кўмак олиб террорчилик ячейкаларини яратишда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди”, дейилади вазирлик баёнотида.
LiveБарчаси