Суданда ҳарбий самолёт қулади. 46 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
26 Февраль
3289Судан давлатининг пойтахти Хартум шаҳрида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 февраль куни кечки пайт Судан армияси самолёти ҳарбий аэропорт яқинидаги тураржой ҳудудига қулаб тушган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳалокат оқибатида 10 киши жароҳатланган ва қурбон бўлганлар сони 46 нафарга етган.
“Самолёт Омдурманнинг Каррари туманида фуқаролик уйи устига қулаган. Самолёт бортидаги экипаж аъзолари ва суданлик ҳарбийлардан ташқари, тураржой биносидаги тинч аҳоли вакиллари ҳам фожиа оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Қурбонлар орасида Хартумдаги юқори мартабали қўмондон, генерал-майор Баҳр Аҳмад ҳам бор бўлиши мумкин” , дейилади хабарда
2023 йил апрелидан буён ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) билан уруш олиб бораётган Судан ҳарбийлари ҳодиса сабабли ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини тасдиқловчи баёнот бериб, ўт ўчириш гуруҳлари ҳалокат жойида ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлганини ва ҳозир ҳудудда қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Баёнотда ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган, аммо ҳарбий манбаларнинг ёзишича, бу катта эҳтимол билан техник сабабларга кўра содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвань шарқидаги Тайдун шаҳри яқинида Brave Eagle ўқув самолёти ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Бунёд Келдибоев
LiveБарчаси