Тайванда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Бугун, 15 февраль куни Тайван шарқидаги Тайдун шаҳри яқинида Brave Eagle ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Аниқланишича, Тайван ҳарбий-ҳаво кучларининг янги маҳаллий ишлаб чиқилган реактив самолётларидан бири двигателнинг носозлиги сабаб ҳалокатга учраган.

Қайд этилишича, учувчи самолётдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва самолёт денгизга қулаган.

“Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:40 да содир бўлган. Самолётнинг иккала двигатели ҳам ҳавога кўтарилганидан сўнг ишдан чиққан. Фамилияси Лин бўлган учувчи парашют билан самолётдан сакраган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув операциясига соҳил хавфсизлик хизмати кемалари ва маҳаллий балиқчи қайиқлар жалб қилинган. Ҳалокатни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 февраль куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг электрон жанговар самолёти Сан-Диего кўрфазига қулаб тушганди. Самолётнинг қулашига “механик носозлик” сабаб бўлган. Воқеа содир бўлган жойга эса ёрдам учун 60 нафар ходим, иккита ўч ўчирувчи машина, кўпикли юк машинаси, вертолёт, иккита қайиқ ва қутқарувчи жамоа юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Тайван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг