Судьяга ҳужум қилган маҳбусга қопағон ит каби муносабатда бўлинди (видео)

Бу қизиқ

image

АҚШда суд залида судьяга ҳужум қилган айбланувчи Деобра Редден иккинчи суд мажлисига олиб келинди.

Йиғилишда судланувчига нисбатан алоҳида чоралар кўрилган. Судья ва қўриқчига ҳужум қилиб, жароҳатлаган судланувчи бу сафар юзига ниқоб, қўлларига қўлқоп ва занжирлар билан хавфсизлантирилган.

АҚШ матбуотида Редденнинг бу иши машҳур “Қўзичоқлар сукунати” фильмидаги Ганнибал Лектер образига қиёсланди.

“Қўзичоқлар сукунати” фильмидаги Ганнибал Лектер образи.

Маълумот учун, 30 ёшли Редден бейсбол таёқчаси билан одамга ҳужум қилгани учун 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, судланувчи Деобра Редден АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳри судида шартли равишда озод қилинишни сўраган, бироқ судья Мери Ҳолтус учта оғир жиноятда айбланган Редденни озод қилишни рад этади, шунда эркак судья столи томон отилиб, сакраб ўтган ва Ҳолтусни ерга йиқитиб дўппослаб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд АҚШ судья ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made