АҚШдаги суд мажлисида айбланувчи судья аёлни калтаклади (видео)

Олам

image

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида тажовузда айбланаётган 30 ёшли эркак суд мажлисида судьяга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Айбланувчининг адвокати синов муддати беришни сўраган, бироқ 62 ёшли судья Мери Ҳолтус судланувчининг илгари бошқа жиноятларни ҳам содир этганини  инобатга олиб, ушбу сўровни рад этган.

Шу пайт эркак судья столи томон отилиб, унинг устидан сакраб ўтган ва Ҳолтусни ерга йиқитган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари зудлик билан судланувчининг олдига югуриб келган. Шундан сўнг айбланувчи улар билан муштлаша бошлаган.

ОАВ хабарига кўра, судья аёл бошидан жароҳат олган. Полициячилардан бири ҳам яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд АҚШ Лас-Вегас судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made