Суд ва прокуратура қидирувида бўлган яна икки киши ушланди
3-саҳифа
−
05 Март 2025 6165 1 дақиқа
Бухоро вилоятида суддан ва терговдан яширинган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида улардан бири – Ш.Г. исмли шахс Олот тумани ҳудудида яширинган манзилида қўлга олинган ва 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. У Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суддан яширингани учун Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширингани учун Пешку туман прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган И.А. исмли шахс Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ушланган. У Шаҳрисабз шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир нечта жиноятларда айбланиб, Ромитан туман ИИБ томонидан қидирувга берилган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь