Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 январьЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 5 йиллик ваколат муддати тугаган бир неча нафар судьяларни янги муддатга тайинлаш, шунингдек айримларини (ваколат муддатига) қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан 6 нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга, яна уч нафар судья ваколат муддатига қайта тайинланди, 2 нафари захирага қолдирилди. Захирада қолганларга бир ойдан кейин яна бир бор ўз омадини синаб кўриш имконияти берилади.

Шунингдек, кенгаш судьялик фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйган 4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Пировардида, уларнинг 3 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берди, бир нафарига нисбатан рад этди.

Демак, Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:

Жамшид Хайриддинович Ботиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Дилшод Тулкунжанович Камилов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси лавозимига;

Дилмурод Абдумаликович Мадаминов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимига;

Тулкин Мамараимович Абдираимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга
Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимига;

Хабибулло Нематович Сарманов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига;

Шерзод Исканович Тошпулатов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Луқмонбой Рахматуллаевич Асатов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Руслан Зарифович Заиров – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Бундан ташқари Лазиз Амриллаевич Абдуллаев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг