Суд Гулнора Каримова иши бўйича иккита қарор қабул қилди

Жамият

image

Швейцария федерал суди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг автомобилларини сотишни ва музлатилган ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланишни тақиқлади. Маҳаллий нашрлар тарқатаётган хабарларга қараганда, Федерал суд  Гулнора Каримова иши бўйича иккита муҳим қарор қабул қилган. 

Биринчидан, Гулнора Каримовага тегишли бўлган учта суперкар – Mercedes-Benz SLR 2DR,  Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 – сотувга чиқарилмайди. Улар Каримовага тегишли бўлган ҳовли ҳудудида қолади. Маълумот учун, ушбу автомобиллар умумий қиймати 1 млн франк деб баҳоланмоқда.

Иккинчидан, Федерал суд Гулнора Каримова иши билан шуғулланаётган прокурор Патрик Ламонни ушбу ишдан четлатди. Бунга сабаб у 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф учун санкция олмаган. Каримовани ҳимоя қилувчи томон ушбу ташриф “шубҳали бўлган” деб таъкидламоқда. Суд ҳам мазкур ташрифдан сўнг ишда ҳеч қандай янги далил исботлар пайдо бўлмаганини қайд этган.

Айни дамда Гулнора Каримованинг Швейцариядаги ҳисоб рақамларида 800 млн франк маблағ музлатиб қуйилган. Суд ушбу маблағлар музлатилган ҳолда қолишини қайта тасдиқлади.

Қизиқ факт – ўтган йилнинг июль ойида Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа прокуратурага ушбу маблағдан 500 млн франкини ишлатишга рухсат сўраган. Адвокат айтишига қараганда маблағлар “Гулнора Каримовани ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларни қоплаш учун” керак бўлган. Лекин суд адвокатнинг ушбу талабига ҳам рад жавобини берди.

Суд ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлади: биринчидан, маблағлар ноқонуний йўл билан олинган бўлиш эҳтимоли катталиги. Иккинчидан эса, суд Грегуар Манжа ёлланган адвокат эмас, давлат томонидан тайинланган адвокат эканлиги ва ушбу ишда унинг харажатлари ва маоши давлат томонидан қопланаётганини кўрсатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойи бошида, Грегуар Манжа Зангиота туман аёллар колиниясида бўлиб Гулнора Каримова билан шахсан учрашган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг