Студиядаги даҳшатли ёнғин қурбонлари сони 36 нафарга етди

Олам

image

Япониянинг Киото шаҳридаги Kyoto Animation аниме студиясидаги ёнғин қурбонлари сони 36 нафарга етди. Бу ҳақда “Kiodo” хабар берди.

Ёнғинда жабрланган 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди. Унинг ўлимига катта майдондаги ёнғин вақтида юзага келган септик шок ҳолати сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июль куни Синдзи Ооба исмли эркак уч қаватли аниме студия биносига кириб, “ўлларинг”, деб бақирганча, атрофга ёнувчан суюқлик сепиб, ўт қўйиб юборганди.

Ёнғин ўша заҳоти бутун бинога тарқалиб, 700 квадрат метрли иморат деярли тўлиғича ёниб кетганди. Полиция эркакни қўлга олганида, студия унинг новелласини ўғирлаганини айтишга улгурган. Унинг ўзи ҳам оғир куйиш жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Япония студия

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг