Стресс уйқу ва хотирага салбий таъсир кўрсатади – тадқиқот

Саломатлик

image

Олимлар стресс қандай қилиб уйқу ва хотирага салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Бу ҳақдаги тадқиқот “Journal of Neuroscience” журналида эълон қилинди.

Тажрибалар сичқонлар устида олиб борилган. Олимлар уларда CРҲ-нейронларни фаоллаштирганда кучли стрессга хос ҳолатлар – фазовий хотиранинг ёмонлашуви ва уйқунинг қисқариши кузатилган. Аксинча, стресс таъсирида айнан шу нейронлар фаолияти бостирилганда сичқонларда хотира яхшиланган, уйқу эса чуқур ва узоқ бўлган.

Тадқиқотчилар ушбу нейронларнинг латерал гипоталамус билан алоқаларига алоҳида эътибор қаратган – бу қисм уйғоқлик ва уйқу ҳолатини бошқаради. Аниқланишича, стрессдан сўнг юзага келадиган уйқу ва хотира бузилиши айнан шу нейронал алоқалар орқали содир бўлади. Уларга таъсир қилиш когнитив функцияларни тиклаш ва уйқуни яхшилашга олиб келган.

Муаллифларнинг таъкидлашича, бу иш стресс билан боғлиқ бузилишлар (уйқусизликдан тортиб когнитив касалликларга қадар) учун янги даволаш йўналишларини очиб беради. Кейинги босқичда мазкур механизмларнинг одамлар учун ҳам хос ёки йўқлиги текширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро таълим ютуқларини баҳолаш дастури мутахассислари одамлар мантиқий фикрлаш ва оддий масалаларни ечиш қобилиятини йўқотаётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

хотира тадқиқот Стресс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг