Стивен Сигал Отабек Умаровни янги лавозим билан табриклади

Маданият-санъат 6258
image

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров янги ташкил этилган Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президентлигига тайинланган эди. 

Америкалик таниқли актёр ва жанг санъати устаси Стивен Сигал Отабек Умаровни ушбу янги лавозим билан табриклади.

"Дўстим Отабек Умаров Ўзбекистон ММА федерациясининг раҳбари этиб тайинланди. Табриклайман, биродар!", деб ёзади актёр ўзининг Instagram’даги саҳифасида. 

67 яшар америкалик актёр Стивен Сигал нафақат кино одами балки жанг санъатлари устаси ҳамдир. У етти ёшлигидан каратэ билан шуғулланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентда илк бор ММA GFC-20 турнири бўли  ўтади. Унда Отабек Умаровнинг яна бир таниқли дўстларидан бири Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳам иштирок этади

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 3.1
t
×
×