Стармернинг партияси сайловда ютқазди. Унинг тақдири нима бўлади?

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер бошчилигидаги Лейбористлар партияси мамлакатдаги сўнгги маҳаллий сайловларда оғир мағлубиятга учрагач, партия ичида Бош вазирни истеъфога чиқариш талаблари кучаймоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Лондонда партия аъзолари олдида сўзлаган Стармер сайлов натижалари учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини, бироқ лавозимини тарк этмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, тез-тез етакчи алмашиши мамлакатни сиёсий беқарорликка олиб келиши мумкин. Шунга қарамай, Лейбористлар партиясидан 70 дан ортиқ депутат Стармерни истеъфога чиқишга ёки аниқ кетиш режасини эълон қилишга чақирган. Айрим вазир ёрдамчилари ҳам ўз лавозимларини тарк этган.

Агар Стармер истеъфога чиқса ёки лавозимидан четлаштирилса, Буюк Британия сўнгги ўн йил ичида еттинчи бош вазирга эга бўлиши мумкин. Сўнгги маҳаллий сайловларда Лейбористлар минглаб ўринларни йўқотди ва айрим ҳудудларда назоратни қўлдан чиқарди. Натижалар партия ичида катта норозилик уйғотди ва Стармернинг 2029 йилги умумий сайловларда ғалаба қозониш имкониятларига шубҳа уйғотди.

Партия ичида Стармерга қарши чиқиш учун камида 81 депутат қўллаб-қувватлаши керак. Бироқ ҳозирча унга реал рақиб чиқиши мумкин бўлган аниқ номзод йўқ. Шунга қарамай, сиёсий босим кучайиб бормоқда ва ҳукумат ичида ҳам истеъфо чақириқлари эшитилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида ҳам бу масала юзасидан муҳокамалар давом этиши кутилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Стармернинг энг катта муаммоси сайловчиларнинг ишончини йўқотиши, иқтисодий норозилик ва партия ичидаги бўлинишларнинг кучайишидир.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 май куни Буюк Британияда минтақавий сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар Англиянинг 136 та ҳудудида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, лейбористлар муниципал кенгашларда аввал эгаллаб келган 2 200 дан ортиқ ўринларидан қарийб 1 200 тасини бой берди. Сайловнинг асосий ғолиби 1 400 га яқин ўринни қўлга киритган ўнг қанот “Reform UK” партияси бўлди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

истеъфо Лейбористлар Стармер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг