Стармер G7 етакчиларини Россияга босимни кучайтиришга чақирди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер G7 аъзоларини Россияга иқтисодий ва ҳарбий босимни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари девони томонидан G7 давлатлари етакчилари иштирокидаги видеоконференция якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилади.

“Стармер қолган G7 етакчиларини Россия Президенти Владимир Путинга иқтисодий босимни ошириш, жумладан, иложи бўлса, янги санкциялар жорий этиш орқали имкон қадар кўпроқ муаммоларни яратишда давом этишга чақирди. Барча етакчилар G7 давлатлари ўртасидаги бирлик глобал беқарорлик даврида муҳим аҳамиятга эга бўлишига келишиб олди", дейилади ҳужжатда. 

Стармернинг сўзларига кўра, Москва томонидан “таслим бўлиш истаги йўқлиги” сабабли Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам керак. Британия Бош вазирининг сўзларига кўра, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари “келажакда уни энг яхши позиция билан таъминлаши” керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия G7 Кир Стармер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made