СССРни қўмсаган КХШТ. Қирғизистонда ҳарбий машғулотлар бошланди

Олам

image

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар тинчликпарвар кучларининг “Бузилмас биродарлик – 2023” қўшма машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Бугун Қирғизистон Республикасида “Эдельвейс” полигонида КХШТ тинчликпарвар кучлари билан “Бузилмас биродарлик – 2023” қўшма машғулотларининг фаол босқичини очишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, ўқув машғулотларининг асосий мақсадлари КХШТ тинчликпарвар бўлинмалари бошқарув органлари ва шахсий таркибининг амалий кўникмаларини оширишдан иборат. Бундан ташқари, тадбирлар ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини оширишга қаратилган. 

“Баланд тоғли шароитда ўтказиладиган машғулотлар давомида инқироз зонасида можародан кейинги вазиятни ҳал этиш бўйича вазифалар – КХШТ коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда тинчликпарвар операция ўтказиш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича амалий ишлар амалга оширилади”, дейилади хабарда. 

Машғулотларга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 1,5 мингга яқин тинчликпарвар қўшинлари, Бирлашган штаб ва КХШТ Котибиятининг тезкор гуруҳлари жалб этилган. Шунингдек, 200 дан ортиқ махсус, зирҳли ва автомобиль техникаси, ҳарбий транспорт, қирувчи ва армия самолётлари, учувчисиз самолётлар ва жанговар катерлар иштирок этмоқда. 

Чорак асрлик тажриба

КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров КХШТга аъзо давлатлар дунёнинг турли бурчакларида тинчликни сақлаш бўйича 25 йилдан ортиқ тажрибага эга эканлигини таъкидлади. 2022 йилда Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучлари амалда қўлланила бошланди. Тинчликни сақлаш амалиёти натижаси республиканинг ўзи, шунингдек, ташкилот мамлакатлари раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди. 

Унинг сўзларига кўра, КХШТ тинчликпарвар кучларини такомиллаштиришда давом этади. Бу келгуси йилларда ташкилотнинг жамоавий хавфсизлик тизимини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишидир. 

Шунингдек, Сидоров машғулотларда Иван Панфилов номидаги 8-гвардия мотоўқчилар дивизияси бўлинмалари иштирок этаётганини эслатди. У 1941 йилда Қирғизистон ва Қозоғистон ССРда ташкил топган бўлиб, айниқса, Москва яқинидаги жангларда ўзини намоён қилган.

“Ҳарбий анъаналарни асраб-авайлаш, ўтмишдошлар хотирасини эъзозлаш барчамиз, халқларимиз сўзда эмас, амалда ягона жанговар тузилмада туриб, бирга турганлигимизнинг энг ёрқин намунасидир”, дейди у. 

Қирғизистон мудофаа вазири ўринбосари Руслан Мукамбетов очилиш маросимида айтишича, , жорий машғулотлар “руҳий ривожланаётган глобал вазиятнинг воқелигини ҳисобга олган ҳолда” ўтказилмоқда.

КХШТ қандай ташкилот?

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made