ССБ Қашқадарёда автобуснинг газ баллони портлашидан жабрланганлар сонини кўпайтирди
Жамият
−
16 Октябрь 2023
10916Аввалроқ, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” йўлида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган Isuzu автобусининг газ баллони портлагани ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида жабрланганлар сони икки баробар кўплиги маълум бўлди. Унга кўра, худди шу куни соат 17:30 лар атрофида Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 24 нафар бемор олиб келинган.
Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор эса турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилган. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Вафот этганлар йўқ.
Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олингани қайд этилган.
Бундан олдин ФВВ Муборак туманидаги портлаш оқибатида 4 киши ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси