“Спутник V” билан эмланган Президентда коронавирус аниқлангани нотўғри бўлиб чиқди 

Олам 2864
image
-

Аргентина Президенти Альберто Фернандеснинг касаллиги COVID-19 нинг янги штаммлари билан боғлиқ эмас.  

"Унда аниқланган тур кенг тарқалган ва хавотирга сабаб бўлган янги штаммларнинг ҳеч бирига мос келмайди", дейилган хабарда. 

Хабарга кўра, Фернандес ўзини яхши ҳис қилмоқда, унинг аҳволи барқарор. 

Аввалроқ, Аргентина Президенти Альберто Фернандеснинг коронавирусга топширган тестида мусбат натижа қайд этилганди.  

Маълумот ўрнида, 2 апрель куни 62 ёшга тўлган Аргентина Президенти жорий йилнинг январь ойида Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×